Жамият | 22:39 / 11.06.2019
16041
2 дақиқада ўқилади

Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини яширади

“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Ёрдамлашиш ва илм”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Тошкент шаҳридаги “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов шарҳлаб берди.

Видео: Yotube

Видео: mover (Tas-IX)

Абу Ҳурайрадан (р.а) ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким дунёда бир мўминни дунё ғамларидан бирини енгиллатса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират ғамларини енгиллатади. Ким бир мўминнинг қийинчилигини осонлаштирса, Аллоҳ таоло ўша инсонни дунё ва охиратда мушкулини осон қилади. Ким мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбини яширади. Банда, модомики, биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло ҳам ўша банданинг ёрдамидадур. Ким Аллоҳ йўлида илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ таоло ўша бандага жаннат йўлини осонлаштириб қўяди”.

Бу дунё инсонларнинг аҳил-иноқчилиги майдонидир. Атрофимиздаги инсонларга қанча мурувват кўрсатсак, уларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга интилсак, Аллоҳ таоло нафақат дунёвий ишларимизга, балки охиратдаги ишларимизда ҳам кўмакчи бўлиш ваъдаси берилмоқда. 

Мўмин одам мўминнинг биродаридир. Аслида, биз инсонларга бир туйғу билан қарашимиз зарур. Барчамизнинг ота ва онамиз бир. Аллоҳнинг олдида даражамиз тақво ила ўлчанади. Биз инсонлар Аллоҳ таолонинг ердаги ўринбосарларимиз. Инсон дунёни обод қилиш учун яратилган бўлиб, у зулмдан йироқ бўлиши тайинланган. Агар биз бир-бировимизга яхшилик илинсак, мурувват кўрсатсак Аллоҳ таоло ҳар икки дунёимизни ҳам обод қилади, бизга ёрдамчи ва кўмакчи бўлади.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид