Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг барча нотариал идоралари нотариусларининг мажбурий аъзолигига асосланган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
- нотариал идоралари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда уларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
- низоларни олдини олувчи институт сифатида нотариатнинг ролини мустаҳкамлаш, нотариуслик касби нуфузини ошириш, нотариусларнинг касбий тайёргарлиги ва малака оширишини, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталанишини ташкил этиш;
- ягона нотариал амалиётни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, нотариал идоралари фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам кўрсатиш;
- аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш;
- нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари билан муносабатларда, шунингдек судда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
- нотариуслар томонидан қонун ҳужжатларига, касб этикаси қоидаларига ва касб мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда уларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига таклиф киритиш.
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси:
- нотариал идоралари нотариусларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади;
- нотариусларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида фаолият кўрсатади;
- нотариал идоралари нотариусларининг палатага кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариал палата билан ҳамкорликда:
- нодавлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устида тизимли ва қаттиқ назоратни ўрнатади;
- мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб ҳамда нодавлат нотариал идоралари фаолиятини ҳар томонлама тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
10:09 / 09.08.2025
Объектларни Fast-track усулида қуришга рухсат бериш амалиёти бекор қилинади
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
19:11 / 06.12.2022
Ўзбекистонда нотариал ҳаракатлар соддалаштирилмоқда
08:14 / 24.06.2021