Ўзбекистон | 12:10 / 26.07.2019
3261
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Доминик Раабни табриклади

Доминик Рааб / Фото: REUTERS

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг ташқи ишлар ва ҳамжамият ишлари давлат котиби Доминик Раабга лавозимга тайинлангани муносабати билан табрик мактуби йўллади. 

«Сизни Ташқи ишлар ва Ҳамжамият ишлари Давлат котиби лавозимига тайинланганингиз билан табриклашдан бағоят мамнунман.

Биз Сизни Буюк Британиянинг глобал роли ва халқаро нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган атоқли сиёсатчи деб биламиз.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ўзбекистоннинг Европадаги асосий шерикларидан бири ҳисобланади. Ишончим комилки, бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз жаноби олийларига ўзимнинг энг эзгу тилакларимни ва юксак ҳурматимни изҳор этаман», - дейилади Комиловнинг ТИВ сайтида эълон қилинган табрик мактуби матнида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид