Ўзбекистон | 07:56 / 26.07.2019
10594
3 дақиқада ўқилади

Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланади

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 9  нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилиши мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланади:
1. Мусаев Беҳзод Анварович - Раис
2. Мирзаев Мубин Мухидинович - Раиснинг биринчи ўринбосари
3. Турабов  Баҳодир Тўхтамишович - Раис ўринбосари
4. Файзибаев Алимжан Элчиевич - Раис ўринбосари
5. Лавозими бўйича - Раис ўринбосари
6.  Маҳкамов Мирзиёд Мирвахидович  - Раис ўринбосари
7. Турсунов Акмал Шомуротович - Ички аудит бошқармаси бошлиғи
8. Ахмеджанов Фаррух Каримович - Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
9. Лавозими бўйича - Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Қайд этилишича, мазкур қарор лойиҳаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзоларининг янги таркибини тасдиқлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низом»нинг 44-бандида Қўмита раиси (ҳайъат раиси), раиснинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари (лавозими бўйича) ва қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи қўмита таркибий тузилмалари раҳбарлари ва Ҳудудлараро инспекция бошлиғидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилиши, ҳайъатнинг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 5 майдаги 260-сон қарори билан Давлат солиқ қўмитасининг ҳайъати 9 кишидан иборат таркибда тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПФ-5605-сон Фармони ҳамда 26 декабрдаги ПҚ-4085-сон қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан ҳайъат аъзолари бўлган раҳбарлик лавозимларида ўзгаришлар бўлган.

Юқоридагиларга асосан Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзоларининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид