Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Тожикистонни чегарадаги ҳодисани биргаликда ўрганишга чақирди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда чегарада юз берган ҳодисани биргаликда ўрганишга чақирди.
"Афсуски, яқинда чегарадош ҳудудда нохуш ҳодиса юз берди. Биз уни биргаликда ва холисона ўрганиб чиқишимиз ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун аниқ чоралар кўришимиз лозим", - деди Жээнбеков.
22 июлда Тожикистоннинг Ворух ва Қирғизистон Аксай қишлоқлари аҳолиси ўртасида низо чиққан. Низо чиқишига қишлоқлардан бирида флагшток ўрнатилиши сабаб бўлган. Низо вақтида ўқотар қурол қўлланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 23 июлда юз берган отишма оқибатида 3 киши, жумладан “Ак-Сай” чегара бўлинмаси бошлиғи яраланган.
Аксай аҳолиси билан учрашув вақтида Тожикистон томондан 2-3 марта ўқ узилган. Таъкидланишича, ҳарбийлардан бири оёғидан яраланган.
Бишкек ва Душанбе 22 июлдаги воқеадан кейин умумий чегаранинг баҳсли ҳудудларини биргаликда патруллашга келишиб олди.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026