Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Узоқ кутилган ғалабадан фоторепортаж: “Андижон” – “Бухоро”

“Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтган Суперлига баҳслари 14-турида “Андижон” “Бухоро” клубини қабул қилди.









Биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтган бўлса, иккинчи бўлимда мезбонлар яққол устунликка эришдилар. 76 – дақиқада Ойбек Қиличев жаримадан гол киритиб ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг қўшимча вақтида Фарҳод Бекмуродов стадион таблосига ўз номини ёздирди.

Танаффусда “Соғлом авлод” стадиони сухандони Ғуломқодир Абдураҳимовнинг фаолиятига 50 йил тўлганлиги муносабати билан юбилярга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Фирдавс Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026