Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада 100 депутат Порошенко иши бўйича сўроққа чақиртирилди
Украина олий радасининг депутатлари Давлат терговлар бюроси томонидан собиқ президент Пётр Порошенкога нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича сўроққа чақиртирилди. Бу ҳақда RT хабар берди.
Таъкидланишича, Порошенко ва унинг жамоаси томонидан ҳокимиятнинг узурпация қилиниши иши бўйича 100 депутат сўроққа чақиртирилган.
Украина парламентининг собиқ спикери Андрей Парубий депутатлар собиқ бош вазир Владимир Гройсман ҳукумати коалициясиз тайинлангани бўйича сўроқ қилинишларини айтган. У бу ишни “бемаъни” деб баҳолаган.
Таъкидланишича, Порошенко парламентда ҳукмрон коалиция йўқлигига қарамай парламентга бир қатор кишиларни бош вазир ва ҳукумат аъзолари лавозимларига тайинлашни таклиф қилган. Бу ҳаракатлар расмий ҳужжатларга коалиция мавжудлиги ҳақидаги ёлғон маълумотларнинг киритилиши билан кечган.
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026