Ўзбекистон | 21:17 / 14.09.2019
4591
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда халқаро бизнес форум ўтказилади

21-22 сентябрь кунлари Термиз шаҳрида “Open South International Business Forum II” халқаро бизнес форуми ўтказилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда дунёнинг 37 та давлатидан 360 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, чет эл ваколатхоналари ходимларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро бизнес форум вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, хорижий давлатларнинг бизнес ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳудуддаги инвестиция, экспорт ва туризм салоҳияти ва имкониятлари билан таништириш мақсадида Термиз шаҳрида иккинчи бор ташкил этилмоқда. 

2018 йилнинг июнь ойида илк бор ўтказилган “Open South International Business Forum I” халқаро бизнес-форумида дунёнинг 25 та давлатидан 254 нафар иштирокчи қатнашганди. Форум доирасида имзоланган 351 миллион долларлик 47 та инвестицион, 214 млн. долларга тенг бўлган 44 та ташқи савдо шартномалари асосида ҳозирда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид