Ўзбекистон | 07:38 / 30.09.2019
47832
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: LiveJournal

Гидрометеорология хизмати маркази 1 - 4 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 1-2 октябрда 15-20 даража илиқ, 3-4 октябрда 18-23 даража иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 1 октябрда 18-23 даража, 2-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 1 октябрда 18-23 даража, 2-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 1-2 октябрда 22-27 даража, 3-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 1 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 2 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 3-4 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишни ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 1-2 октябрда 18-23 даража, 3-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишни ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид