Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА «Бунёдкор»нинг «Анжи» устидан берган даъвосини рад қилди
Низоларни ҳал қилиш бўйича ФИФА палатаси «Бунёдкор»нинг «Анжи» клуби устидан берган шикоятини қаноатлантирмади.
Бу ҳақда Россия клубининг манфаатини ҳимоя қилувчи SILA ҳуқуқий агентлиги хабар берди.
Гап шундаки, 2018 йил бошида «Бунёдкор» яримҳимоячиси Достон Ҳамдамов «Анжи»га ўтган эди. Бироқ, Махачқалъа клуби унинг трансфери учун пул тўламади. Натижада «Бунёдкор» «Анжи» устидан ФИФА Низоларни ҳал қилиш палатасига арз қилди.
«Бунёдкор» клуби даъвосига кўра, «Анжи» Ҳамдамовнинг шартномасида кўрсатилган 300 минг евро миқдоридаги товон пулини тўлаши шарт эди.
Аммо ФИФА ташкилоти ўтказган суриштирувда «Бунёдкор» клубининг Достон Ҳамдамов билан имзолаган шартнома шартларини бузгани, бундан ташқари, футболчидан қарзи борлиги аниқланган. Натижада, Ҳамдамовнинг эркин агент мақомида «Анжи»га бепул ўтгани қоидага зид эмас деб топилган ва «Бунёдкор» даъвоси рад қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Достон Ҳамдамов 2018 йил давомида «Анжи» таркибида атиги 11та ўйинда майдонга тушди. 2019 йилда эса «Пахтакор» билан шартнома имзолади.
Мавзуга оид
19:59 / 14.05.2026
«Бунёдкор» – Ривалдо можароси. Шартнома яна бузилди
21:36 / 07.05.2026
“Ҳамма бўйнигача қарз” – “Бунёдкор”да юзлаб ишчилар офсайдга тушиб қолди
12:23 / 24.04.2026
«Бунёдкор» ва Ривалдо можароси. Қарзни ким тўлайди?
17:07 / 20.04.2026