Ўзбекистон | 20:28 / 26.03.2020
48232
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қайта ташкил этилади

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил қилинади.

Фото: Kun.uz

Бу ҳақда 26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, қайта ташкил этилган вазирликни Жамшид Қўчқоров бошқаришда давом этиши кутилмоқда.

Қўчқоров 25 февраль куни Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тасдиқланганди.

У 2017 йил ноябрида Молия вазири этиб тайинланган, 2019 йил февралидан Бош вазир ўринбосари — Молия вазири сифатида ишлаб келаётган эди.

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда Инқирозга қарши курашиш жамғармасини шакллантиришда асосий масъуллардан бири ҳисобланади.

Алишер Рўзиохунов
Тайёрлаган Алишер Рўзиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид