Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент биносига бошпанасизлар жойлаштирилади
Коронавирус пандемияси шароитида Европарламентнинг Брюсселдаги биносининг бир қисмига бошпанасизлар жойлаштирилади, бинодаги ошхоналарда эса шифокорлар ва муҳтожлар учун тушликлар тайёрланади.
Бу ҳақда Европарламент раиси Давид Сассолининг баёнотида айтилган.
“Брюссель региони билан келишувга кўра, биз биномизнинг бир қисмини соғлиқни сақлаш соҳасидаги жиддий фавқулодда вазият вақтида бошпанасизлар ва жамиятнинг заиф қатламларига тақдим қилишга қарор қилдик”, деб айтган Сассоли.
Унинг таъкидлашича, Европарламент биноси ошхоналари кунига мингдан кўпроқ тушлик тайёрлайди. Бу тушликлар муҳтожларга ва шифокорларга уларга ёрдам тариқасида тарқатилади.
“Биз азият чекаётганлар, шифохоналаримизда тинимсиз меҳнат қилаётганлар, шаҳарга ва Брюссель одамларига, шунингдек, Страсбург ва Люксембургда яшайдиганларга, бизни қутлайдиганлар ва бугунги кунда ёрдамимизга муҳтожларга қалбан яқинмиз. Европанинг қудрати унинг бирдамликда ҳаракат қила олишидадир”, деб таъкидлаб ўтган Европарламент раҳбари.
Аввалроқ Европарламент пандемия ортида Страсбургда ўтадиган анъанавий ялпи сессияларини камида сентябргача тўхтатганди. Брюсселда қисқа сессиялар ўтмоқда ва евродепутатларга уларда масофадан иштирок этиш имкони берилган.
Мавзуга оид
11:53 / 12.02.2026
Европарламент Украина учун 90 млрд евро кредитни маъқуллади
14:36 / 11.02.2026
Европарламент 2040 йилгача ЕИнинг иқлим мақсадлари ҳақидаги қонунни қабул қилди
09:48 / 11.02.2026
ЕП Россияни “қишни қуролга айлантириш”да айблади
14:39 / 10.02.2026