Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риштонда ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси ташкил этилади
Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг:
Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси”ни ташкил этиш ва унинг ҳудудида миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш;
Фарғона вилояти, Риштон тумани, “Фаровонлик” МФЙ, Тўқимачи кўчасида жойлашган вилоят “Агрокимёҳимоя” ХАЖга қарашли, умумий ер майдони 1,1 гектарга тенг бўлган “Риштон” номли 4-сонли минерал ўғит тарқатиш шохобчасини Риштон туман ҳокимлиги балансига ўтказиш;
кейинчалик ушбу ер участкасини “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг инвестиция компанияси – “SQB Capital” МЧЖга “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси”ни ташкил этиш учун ажратиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилиниши мумкин.
“SQB Capital” МЧЖга:
2020 йилнинг якунига қадар “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” ҳудудида объектларни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда қуришга;
истисно тариқасида “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек, асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат этилади.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга “SQB Capital” МЧЖ томонидан қурилиш ишларини молиялаштирилиши учун кредит маблағларини ажратиш тавсия этилади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси “SQB Capital” МЧЖга “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан ажратилган кредит бўйича ҳисобланадиган фоиз тўловлари бўйича харажатларни қоплаш учун компенсация тақдим этади.
“Ҳунарманд” уюшмаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “SQB Capital” МЧЖ билан биргаликда:
2020 йил 31 май кунига қадар миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси”га жойлаштириш учун талабгор ҳунармандлар рўйхатини шакллантиради;
“Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси”да қуриб битказиладиган бино ва иншоотларни ҳунармандларга сотиш ҳамда уларга бино-иншоотларни сотиб олиш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш бўйича аниқ механизм ишлаб чиқиб тасдиқлайди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ҳунарманд” уюшмаси билан биргаликда 2020 йилнинг 31 майигача бўлган муддатда ташкил этилаётган “Ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” ҳудудида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандлар билан ҳамкорликда қурилиши режалаштирилаётган объектларнинг лойиҳа эскизларини ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлайди.
“SQB Capital” МЧЖ томонидан объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари тайёрланган лойиҳа эскизлари ва лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда олиб борилади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда “ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” қуриб фойдаланишга топширилгунига қадар “ихтисослаштирилган ҳунармандчилик мажмуаси” ҳудудигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини олиб келиниши ва узлуксиз таъминланишини (мавжуд ресурслардан келиб чиққан ҳолда) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш маблағлари ҳисобига амалга оширади.
Мавзуга оид
11:46 / 28.10.2025
Тошкентда наққошлик санъати маркази очилди
09:21 / 17.09.2025
Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади
14:10 / 01.09.2025
Германия Ўзбекистондан ишчиларни ҳунармандчилик корхоналарига жалб қилади
11:27 / 20.08.2024