Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрақўрғон бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан чора-тадбирлар тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилояти Тўрақўрғон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Тўрақўрғон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:
2020-2022 йилларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
2020-2022 йилларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
2020-2022 йилларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш параметрлари;
2020-2022 йилларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида йўл-коммуникация тизими ва ижтимоий соҳани яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;
Дастурни амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва тизимли назорат қилинишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси таркиби.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда туманнинг “Оқтош” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги собиқ “Аэродром”га тегишли 4,5 гектар ва “Шохидон Нурли Диёр” массивидаги 10,0 гектар бўш турган ер майдонларини маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида ушбу ҳудудларда кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Туризм қўмитаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги туманнинг “Шаҳанд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш мақсадида “Ҳунармандчилик маркази”ни ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифини ишлаб чиқади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Узумчиликни ривожлантириш агентлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги туманнинг “Соҳибкор” агрофирмаси ҳудудидаги узумчиликка ихтисослашган 120,0 гектар ер майдонда 5 йиллик дастур асосида, босқичма-босқич маънавий эскирган токзорларни сермаҳсул ва экспортбоп бўлган узум навларига янгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги бунда “Соҳибкор” агрофирмаси ҳудудидаги бўш турган собиқ заводни Европа стандартларига мос бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш чораларини кўради.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги билан биргаликда ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантиради.
Бунда, аҳолига қулай жойлашган, лекин фойдаланишдан чиққан ерларни ҳар бир талабгор ва экин тури кесимида тақсимлаб, уларни кооперацияларга бириктириш назарда тутилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги туманнинг Ахси, Хўжанд, Бураматут, Шаханд ва Қатағон сарой ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли учун ичимлик суви тармоқларини тортиш ишларига халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025