Жаҳон | 21:36 / 23.04.2020
7154
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг 20дан ортиқ ҳарбий кемасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди

Шу билан бирга, денгизда бўлган 90та ҳарбий кеманинг бирортасида ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган. Ҳозирда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таркибида 297 та ҳарбий кема мавжуд.

Фото: AP

Американинг 26 та ҳарбий кемасида денгизчиларнинг коронавирусга чалиниши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари маълум қилди.

Яна 14та кемада касалланганлар аниқланган, аммо улар тузалиб кетишган.

Барча кемалар ҳозирда базада турибди. Шу билан бирга, денгизда бўлган 90та ҳарбий кеманинг бирортасида ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган. Ҳозирда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таркибида 297 та ҳарбий кема мавжуд.

Қўмондонлик айнан қайси кемаларда касалланганлар аниқланганини маълум қилмаган, аммо 1298 нафар денгизчи касаллик юқтиргани қайд этилган.

Мавзуга оид