Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобада сув омборидан сув чиқиши тўхтади
Сардобада сув чиқиш ҳодисаси тўхтади, сув тошқини вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сардобадаги вазият ҳақида хабар берди.
«Айни вақтда «Сардоба» сув омборидан сув чиқиш ҳодисаси тўхтаганлиги ҳақида маълум қилинди. Сардобада содир бўлган сув тошқини вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилмаган.
Ҳукумат комиссияси томонидан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, эвакуация қилинган аҳолига зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.
Вазият тўлиқ назоратга олинган. Саросимага тушишга асос йўқлигини маълум қиламиз», дейилади вазирлик хабарида.
- Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 5:55да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келганди. Оқибатда Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Ушбу ҳодисадан асосан экин майдонларига жиддий зарар етган.
- Ҳодиса оқибатида минглаб кишилар қўшни ҳудудларга, жумладан, Жиззах вилоятига эвакуация қилинди.
- Бундан аввалроқ тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.05.2026
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
09:15 / 04.05.2026
“Амаллаб чорваларни олиб чиқиб кетдик” – сел келган Рапқондан репортаж
18:30 / 05.04.2026
Маҳачқалъада сув тошқини туфайли уч қаватли уй қулади
11:15 / 06.03.2026