Жаҳон | 23:21 / 04.05.2020
10966
1 дақиқада ўқилади

Эрон ўз миллий валютасини деноминация қилади

Эрон риали 4 та рақамдан маҳрум бўлиб, қайта номланади.

Фото: Ali Mohammadi/Bloomberg

Эрон мажлиси (парламенти) миллий валютанинг қайта номланиши ва деноминацияси ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқда Эрон марказий банки раҳбари Абдунасир Ҳимматий маълум қилди.

Қонунга кўра, Эрон риали 4 та нолдан маҳрум бўлади ва туман деб атала бошланади. Яъни 10 минг риал эндиликда бир туманга тенг бўлади.    

Шу билан бирга, Ҳимматий валютанинг деноминацияси мамлакатда инфляцияга олиб келиши ҳақидаги тахминларни рад этган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид