Жамият | 11:00 / 11.06.2020
14768
6 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ақлли» яшаш сири нимада? (Видео)

NRG бунёдкорлик компанияси икки қўшни мамлакатларнинг етакчи девелоперлари – Murad Buildings ҳамда BI group (Қозоғистон) томонидан асос солинган қўшма бренд бўлиб, унинг дастлабки лойиҳаси эса Ўзбекистондаги биринчи замонавий «ақлли» турар-жой мажмуасига айланиши кутилмоқда.

NRG Oybek Тошкент шаҳрининг маркази – Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмаси яқинида қурилмоқда. Мажмуа Тошкентнинг янги нафаси бўлиб, унда яшайдиган бўлажак хонадон эгалари ўзлари ва оила аъзолари учун хавфсизлик, қулайлик, фаровонлик, хотиржамлик каби уйғун ҳиссиётларни туҳфа этишади.

Мажмуа янгидан-янги қулайликлари ва технологик имкониятлари билан ҳаттоки таъби нозик инсонларни ҳам ҳайратга сола олади. Қандай қилиб дейсизми? Келинг, яқинроқ танишиб чиқамиз:

Connected Home ва «Ақлли» уй

Connected Home – уй эгасини ортиқча бошқарув ҳаракатларидан халос этувчи ва хавфсизлик ҳамда қулайликни таъминловчи электрон қурилмаларнинг ўзаро боғланган концепциясидир. У ўз ичига овозли ёрдамчилар, иситиш тизимини бошқариш, «ақлли» ёритиш тизими, шунингдек, мукаммал датчиклар ва контроллерлар.  

Бошқарув қурилмасига уланган махсус датчиклар орқали ақлли хонадон эгаси уйда содир бўлаётган барча муҳандисликка алоқадор жараёнлар назоратини ўз қўлига олиши мумкин. Бошқарув оила аъзоларининг смартфонларига ҳам ўрнатилувчи Connected Home дастури орқали амалга ошади.

Сиз эндиликда электр энергияси ва сувга сарфланувчи харажатларни кузатиб боришингиз мумкин. Бу эса ўз навбатида хонадон ресурсларини вақтида тежашга ёрдам беради. Овоз орқали бошқарув, парданинг мустақил равишда очилиши, телевизор ва  кондиционерни бошқариш – уйда ўтказадиган ҳар бир лаҳзангиздан завқ олишингизга имкон беради.

The Art of Living SmArt –  «Ақлли» ҳаёт санъати

Connected Home қулайлигининг асоси –  барча тизимларнинг иш режимини ўзимиз хоҳлагандек қилиб дастурлаш бўлиб, кўплаб иш сценарийлари орасидан сизнинг яшаш шароитингизга мосини танлаган ҳолда созлайсиз.  

Агар тасодифан сув тошса, электр токи ўчиб қолса ёки бирон-бир тизим ишдан чиқса, мобил телефонингизга вазият тўғрисида PUSH эслатма келади. Бу эса уйда содир бўлаётган ҳолатдан доимо хабардор бўлишга ёрдам беради.   

Овозли ёрдамчи – сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган хизмат тури бўлиб, одам овозини аниқлайди ва унинг буйруғига асосан маълум бир вазифаларни амалга оширади. Овозли ёрдамчиларнинг функциялари турлича.

NRG Oybek мажмуасида эса сиз Яндекс компаниясининг Алиса-Voice овозли ёрдамчисига эга бўлишингиз мумкин.  Шунингдек,  Homepod (Siri), Alexa & Google Home каби хизматлардан ҳам фойдаланиш имкони мавжуд.

Хавфсизлик, қулайлик ва тежамкорлик танлови

Оқим датчиклари – ошхонадаги раковина ва санузелда ўрнатилиб, қувурдан сув оқиш ҳолати кузатилса, махсус эслатма келади. Махсус қопқоқни ўрнатиш орқали эса датчикка сув тушиши билан оқим автоматик тарзда тўхтайди.  

Ёнғин датчиги. Уйни ёнғин ҳолатларидан ҳимоя қилувчи восита бўлиб, хонада 75 даражадан юқори ҳарорат кўтарилганда ишга тушади.  

Ҳаракат датчиги ҳаракатни назоратга олади ва уйдаги ёруғликни фаоллаштиради (муқобил режим ўрнатилганда). Тасаввур қилинг: хонага кирдингиз, ҳаракат датчиги сизнинг ҳаракатингизни сезган ҳолда чироқни автоматик тарзда ёқади. Шунингдек, у «муҳофаза» тизимини ҳам ўз ичига олади.

Connected Home дастурида эшикларни очилиш ва ёпилиш тарихини ҳам кузатиш мумкин. Бундан ташқари, ҳарорат датчиклари ёрдамида хонадаги ҳаво намлиги ва ҳароратини ҳам мунтазам текшириш мумкин.

Smart Locks – «Ақлли» қулф

Эндиликда сиз калит кўтариб юришингизга ҳожат йўқ. Сабаби, махсус цифрланган код, бармоқ излари ёки дастурланган RF-карталари ёрдамида эшикни очиш имконига эга бўласиз. Аккумулятор ўтирган ёки ностандарт вазиятларда механик калит ишлатиш режалаштирилган.

elGate – «Ақлли» шлагбаум

Турар-жой мажмуасининг автотураргоҳига кираверишда махсус дастур орқали шлагбаумни очиш имкони мавжуд. Шунингдек, шлагбаумга базада рўйхатдан ўтган машиналарнинг рақамли белгилари билан мустақил тарзда очиладиган камера ҳам ўрнатилади.

IP – видеодомофон

Хонадон эгаси дунёнинг исталган бурчагидан ўз уйида нима содир бўлаётганини камера орқали кузатиши мумкин. Албатта, уйда интернет хизматларига уланганлик жуда ҳам муҳимдир.

NRG Oybek мажмуасининг барча «ақлли» имкониятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтиш учун биргина мақоланинг ўзи камлик қилади. Шу сабабли сизларга лойиҳа билан компания сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари ёки колл-маркази орқали яқинроқ танишиб чиқишни маслаҳат берамиз.

Ўзбекистондаги «ақлли» хонадонлардан бирининг эгаси бўлишга шошилинг!

Мурожаат учун телефон: 1060

Сайт: u-nrg.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид