Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Волгоградда ўзбекистонлик ўн нафар талабада коронавирус аниқланди
Волгоград давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар COVID-19’га тест топширишган, ўн нафар талабада тест мусбат натижа берган. Дунё ахборот агентлигининг қайд этишича, талабалар маҳаллий шаҳар касалхонасига ётқизилган.
«Мамлакатимизнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, айни пайтда университет администрацияси билан алоқа ўрнатилиб, вазият назоратга олинган.
Касалликка чалинган 10 нафар талаба COVID-19 дан даволанишга ихтисослашган шаҳар шифохонасига ётқизилди.
Коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган барча кишилар Волгоград давлат аграр университетининг талабалар турар жойи биносида карантинга олинган», дейилади агентлик хабарида.
16 март куни Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи туфайли бошқа давлатлар билан транспорт алоқаларини тўхтатган бўлиб, хорижий мамлакатларда қолиб кетган ватандошлар Ўзбекистонга махсус (чартер) рейслар орқали олиб келинмоқда. ТИВнинг маълум қилишича, 15-20 июнь кунлари Россиядан 1 минг 118 ўзбекистонлик ватанга қайтарилган.
15 июндан бошлаб Ўзбекистон коронавирус билан боғлиқ вазият ривожланаётган мамлакатлар – Япония, Хитой, Жанубий Корея ва Исроил билан парвозларни қайта бошлади. Россияга парвозлар махсус рейслар шаклида давом этади, махсус комиссия қарорига кўра ушбу давлатдан олиб келинадиган йўловчилар 14 кунлик мажбурий карантинга жойлаштирилади.
Мавзуга оид
11:34 / 10.01.2026
Волгоград вилоятида дрон ҳужумидан сўнг нефт базаси ёнмоқда
09:13 / 07.11.2025
Волгоград НҚЗ иши тўхтади: дронлар CDU ва гидрокрекинг қурилмасини шикастлади
15:16 / 01.05.2025
Путин Волгоград аэропорти номини "Сталинград"га ўзгартирди
13:29 / 05.04.2025