Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масжидга айлантирилган Аё Софияда 2 ҳафтадан кейин намоз ўқиш бошланади
Истанбулдаги масжидга айлантирилган Аё София музей-ибодатхонасида 24 июлдан диний маросимлар ўтказила бошланади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
“Биз Аё София масжидини 24 июлдан бошлаб намозлар учун очмоқчимиз”, деб айтган Эрдўған телевидение эфирида.
Унинг таъкидлашича, барча масжидлар каби Аё София барча, жумладан хорижликлар учун ҳам очиқ бўлади.
Эрдўған Туркия судининг Аё Софияга масжид мақоми қайтарилиши бўйича чиқарган қарорини ҳурмат қилишга чақирган. Унинг айтишича, ушбу суд қарорига эътироз билдириш “Туркия суверенитетини бузиш” деб баҳоланади.
Туркия етакчисининг айтишича, Аё София мажмуасининг музейдан масжидга айлантириш қарори тўлиқ Туркия ҳукумати ваколатига кирган.
Эрдўған “Туркия мамлакат мустақиллигига путур етказишга қаратилганларидан ташқари, Аё София бўйича исталган нуқтайи назарни қабул қилишини” таъкидлаб ўтган.
Туркия раҳбари объект мақомини ўзгартириш зарурати ҳақида гапирар экан, Ватикан билан боғлиқ вазиятни мисол қилиб келтирган. “Аё София музей бўлиб қолишига чақириқлар Ватиканни музейга айлантириш талаби билан баробардир”, деб тушунтирган ўз позициясини Эрдўған.
Туркия президенти 10 июлда Аё София мақомининг ўзгартирилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу фармон билан объектнинг Туркия диний ишлар бошқармаси ихтиёрига ўтказилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида Аё София масжид сифатида очилади.
Аё София музей мақомини 1934 йилда Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк қарори билан олган. 1985 йилдан у ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026