Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Беларусга ҳарбий техника етказиб берадиган бўлди
Беларусь мудофаа вазири ўринбосари Сергей Симоненко бошчилигидаги қуролли кучлар делегацияси "Армия-2020" ҳарбий-техник форуми доирасида замонавий техника ва қуроллар билан танишган.
Москва ва Минск Беларусга зирҳли техника ва МИ-35 вертолётларини етказиб бериш тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда Беларусь мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шунингдек, 2025 йилга қадар замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича ҳаракатлар режаси имзоланган.
Хабарга кўра, Беларусь мудофаа вазири ўринбосари Сергей Симоненко бошчилигидаги қуролли кучлар делегацияси "Армия-2020" ҳарбий-техник форуми доирасида замонавий техника ва қуроллар билан танишган.
Форум давомида икки батальон БТР-82А зирҳли техникалари ва тўртта Ми-35М вертолётини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.
Мавзуга оид
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026