Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда кредит карталар учун бўш рақамлар тугамоқда
Японияда коронавирус пандемияси аҳолининг кредит карталар орқали кўпроқ онлайн харидлар амалга оширишига олиб келди. Натижада карталарнинг охирги ойларда чиқарилиши тезлашиб кетиб, кредит карталар берувчи маҳаллий компанияларда бир муаммо пайдо бўлди: кредит карталар учун бўш рақамлар комбинациялари сони тугаб бормоқда.
“Майнити Симбун” нашрининг таъкидлашича, Японияда кредит карталар чиқарилиши ҳажми ўсишига нафақат падемия, балки ҳукуматнинг аҳолининг нақдсиз тўлов шаклига ўтишини рағбатлантириш бўйича дастури олиб келган: 2019 йил октябрдан бери кредит карта орқали амалга оширилган ҳар бир харид учун фойдаланувчи ҳисобрақамига бонус баллар ёзиб борилади.
Японияда умумий ҳисобда карталарни берувчи 280 та эмитент компания фаолият юритади. Улардан аксарият 16 та рақамли карталар чиқаради. Бу компанияларга Visa ва MasterCard каби тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилиш имконини беради. Бироқ эндиликда эмитентлар 17 та рақамли кредит карталарга ўтиш ҳақида ўйламоқда.
Бироқ бунда муаммо шуки, биринчидан, бундай ўтиш халқаро тўлов гигантлари билан ҳамкорликка чек қўяди. Иккинчидан эса ушбу тармоққа юз миллионлаб долларга айланиши мумкин. Нашр маълумотларига кўра, ислоҳотларни ўтказиш ва қалбаки карталар олдини олишга сарф-харажатлар 1 млрд долларга етиши мумкин. Бундан ташқари, эмитент-компаниялар аввал чиқарилган 16 та рақамли 300 млнта картани нима қилиш кераклигини – ёки уларни 17 та рақам билан янгитдан чиқариш, ёки бундай карталар янгилари билан бир қаторда қўлланилишини ҳал қилиши лозим бўлади.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026