Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландияда дунёдаги энг қиммат қўчқор сотилди
Аввалги рекорд Шотландиянинг Ланарк шаҳрида 2009 йилда ўрнатилганди. Ўшанда дунёдаги энг қиммат қўчқор 231 минг фунтга сотилган.
Шотландиядаги Scottish National Texel Sale аукционида қўчқор 367,5 минг фунт (қарийб 490,6 минг доллар)га сотилди. Бу ҳақда Independent нашри хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, Double Diamond ("Қўшалоқ олмос") лақабли қўчқор тексель зотига мансуб. Унинг бошланғич нархи 10,5 минг фунт (14 минг долларга яқин) бўлган.
Уч нафар харидор томонидан таклиф этилган якуний нарх дунё рекорди бўлди. Аввалги рекорд Шотландиянинг Ланарк шаҳрида 2009 йилда ўрнатилганди. Ўшанда дунёдаги энг қиммат қўчқор 231 минг фунтга сотилган.
Тексель зотига мансуб қўчқорлар Буюк Британияда асосан аъло сифатли гўшти учун етиштирилади. Айнан шу боис уларнинг нархи жуда юқори ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:14 / 21.03.2026
Шотландияда атом сувости кемалари базаси яқинида икки киши қўлга олинди
12:24 / 19.11.2025
Шотландияда драма. Европада ЖЧнинг яна беш иштирокчиси маълум бўлди
07:20 / 24.07.2025
WSJ Трампнинг пресс-пулидан чиқариб ташланади
10:53 / 30.03.2025