Жаҳон | 15:44 / 29.08.2020
6827
1 дақиқада ўқилади

Японияда "вирус блокиратори" самарасиз деб топилди

 Истеъмолчилар ишлари бўйича бошқарманинг қайд этишича, блокираторнинг самараси ҳақидаги таъкидлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Фото: РИА Новости

Япония истеъмолчилар ишлари бўйича бошқармаси коронавирус юқишининг олдини олиш мақсадида бўйинга тақиб юриладиган "вирус блокиратори"ни самарасиз деб топди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

 Бошқарманинг қайд этишича, блокираторнинг самараси ҳақидаги таъкидлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Бу ерда гап биринчи навбатда TOA Industry Co.,Ltd компанияси маҳсулоти тўғрисида бормоқда. Компания февраль ойида ўз сайтида коронавирус юқишининг олдини олувчи блокиратори ҳақида маълумот  жойлаганди.

Бошқарма блокираторнинг самарали эканлиги тўғрисидаги маълумот истеъмолчиларни чалғитади деган хулосага келди ва ушбу маълумотни сайтдан олиб ташлашни сўради.

Компания "расмий жараёнлар орқали адолатга эришиши" ҳақида баёнот берган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид