Жаҳон | 16:40 / 30.08.2020
4899
2 дақиқада ўқилади

Башар Асад Суриянинг янги парламенти таркибини тасдиқлади

Сурия президенти Башар Асад араб республикасининг янги ҳукуматини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда президент канцеляриясининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.

Фото: Sana Sana / Reuters

Унга кўра ҳукуматни бош вазир Ҳусайн Арнус бошқаради. У собиқ бош вазир Имод Ҳамиснинг истеъфосидан кейин, 11 июндан буён Вазирлар Маҳкамасини вақтинчалик бошқараётганди.

Бош вазир ўринбосари - мудофаа вазири Али Аюб, бош вазир ўринбосари - ташқи ишлар вазири Волид Муаллим, шунингдек, ички ишлар вазири Муҳаммад Раҳмон ҳам ўз лавозимларини сақлаб қолишган.

Янгиланган ҳукуматда Сурия молия вазири ўзгарган - бу лавозимни Кенан Яги эгаллаган. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Муҳаммад Катнан, нефть ва минерал ресурслар вазири лавозимини Бассам Туоме эгаллаган. Шунингдек, мамлакат саноат вазирлиги раҳбарлигига Зиёд Саббоғ тайинланган.

Сурия ҳукуматидан жами 29 вазир ўрин олган — шундан икки нафари аёллар. Улар маданият вазирлиги ҳамда ижтимоий ишлар ва меҳнат вазирлигига раҳбарлик қилишади.

19 июль куни Сурияда парламент сайловлари бўлиб ўтганди. Унда «Баас» партияси етакчилигидаги «Миллий тараққиёт фронти» коалицияси ғалаба қозонди. Сайлов натижаларига кўра, коалиция парламентдаги 250 ўриндан 177тасига эга чиқди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид