Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ Ироқдаги қўшинларини қисқартирмоқчилигини тасдиқлади
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Ироқдаги ҳарбийлар сонини қисқартиришни режалаштираётганини маълум қилди.
Таъкидланишича, америкаликлар минтақада 3500 ҳарбий қолдирмоқчи.
Аввалроқ Трамп Яқин Шарқдаги қўшинлар сонини қисқартирмоқчилиги ҳақида бир неча бор таъкидлаб ўтган. Бунгача эса у Афғонистондаги контингентни қисқартирмоқчилигини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, ноябрда Афғонистонда 4-5 минг америкалик ҳарбий қолади. АҚШ 2018 йилда Суриядаги ихтилофда иштирок этган қўшинлари сонини қисқартирган эди.
Трамп июнь ойида Германиядаги қўшинлар сонини икки бараварга қисқартиришга ваъда берган. Кейинроқ ушбу қўшинларнинг бир қисми Польшада жойлаштирилиши маълум бўлганди.