Ўзбекистон | 11:41 / 12.09.2020
19596
2 дақиқада ўқилади

«Йўлқурилиш» акциядорлик жамиятига раҳбар тайинланди

“Йўлқурилиш” АЖ ягона акциядорининг 2020 йил 11 сентябрдаги қарори билан Руслан Ерниязов мазкур жамият бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Руслан Ерниязов

Давлат раҳбарининг 2019 йил декабрдаги тегишли ҳужжатларига кўра, “Йўлқурилиш” акциядорлик жамияти ташкил этилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, жорий йил Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли буйруғига асосан, “Йўлқурилиш” АЖ ташкил этилган. Унинг ягона акциядори сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланган. 

Шунингдек, ягона акциядорнинг қарори билан жамият кузатув кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди:

Сунатулла Бекенов – Давлат активларини бошқариш агентлиги директори;

Шуҳрат Назаров – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари;

Нозимжон Холмуродов – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари;

Акмал Абидов – Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси;

Нодир Арзикулов – Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи.

Ушбу таркибда тасдиқланган кузатув кенгашининг биринчи мажлисида аъзоларнинг кўпчилик овози билан кенгаш раиси этиб Сунатулла Бекенов сайланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш