Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 22та боғча, 31та мактаб ва 16та олий таълим муассасаси қурилади
“2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди.
Шунга кўра, белгиланган йилларда республикада, жумладан:
22та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўрнига эга), 16та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўрнига эга) янги қурилади;
жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича жами 55та лойиҳа (шундан 23таси янги қурилиш) амалга оширилади;
11та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7таси реконструкция қилинади;
соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жами 131та лойиҳа (шундан 24таси янги қурилиш) амалга оширилади;
Шунингдек, илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14та лойиҳа амалга оширилади.
Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.
Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари ҳам кўрилади.
Мавзуга оид
08:02 / 16.05.2026
Вьетнам тарихидаги энг қиммат мегалойиҳага қўл урмоқда
14:17 / 27.02.2026
Тошкент – Термиз йўналишига тезюрар поездлар қўйилади
12:53 / 24.02.2026
Андижон вилоятида инфратузилма лойиҳалари молиялаштирилиши кучайтирилади
17:57 / 19.11.2025