Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ҳайит намозини жамоат билан ўқиш тақиқланди
Россия пойтахти Москвада ҳайит намози жамоат билан ўқилмайди. Бу ҳақда Россия мусулмонлар идораси маълум қилган. Москванинг учта масжидида диний ташкилотлар ходимларигагина киришга рухсат берилади ва улар адо этадиган ҳайит намози онлайн трансляция қилинади. Россия мусулмонлар идораси Москвада ҳеч бўлмаса 100 минг кишигача бўлган мусулмонлар иштирокида ибодатни адо этиш бўйича сўров билан чиққан, лекин шаҳарда карантин чекловлари амал қилаётганини эслатган Москва мэрияси рад жавобини берган. Шунингдек, жамоат бўлиб ҳайит намозини ўқишга уринганлар ва ташкилотчилар жазоланиши айтилган.
«Албатта, Москва қаторида яна бир нечта шаҳарларда ибодатни жамоат бўлиб ато этиш ва жамоат намозидаги ҳушуни биргаликда туя олмаётганимиздан афсусдамиз. Бироқ масжидга бормаслик орқали ҳаётимизни сақлаб қоламиз ва бошқаларнинг вирус юқтириши, ўлим ҳолатлари кўпайишига сабабчи бўлиб қолмаймиз», деган Россия муфтийси Равил Гайнутдин мусулмонларга мурожаатида.
Маълумот учун, Россияда 20 миллиондан ортиқ мусулмон бор. Москвада расман 13 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади. Муҳожирлар билан ҳисоблаганда, пойтахтда 3 миллион атрофида мусулмонлар яшайди. Москвада 6 та йирик масжид ва 100 дан ортиқ ибодат уйлари мавжуд.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026