Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:02 / 12.05.2021
9499
3 дақиқада ўқилади
Тошкентда ҳайит намози муносабати билан айрим кўчалар вақтинча беркитилади
Фото: muslim.uz
Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан пойтахтда вақтинча, 12 май соат 24:00дан 13 май 7:00га қадар қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, қуйидаги кўчалар вақтинча беркитилади:
Олмазор тумани
- “Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача;
- "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтоҳур тумани
- “Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани
- “Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача;
- "Катта Қозиробод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача;
- “Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
Учтепа тумани
- “Абдуллоҳ ибн масъуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача;
- “Ҳазрати умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чорраҳасигача.
Юнусобод тумани
- “Минор” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КҲАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
- “Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.
Яккасарой тумани
- “Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ – Чўпонота чорраҳасигача.
Яшнобод тумани
- “Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани
- “Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис чорраҳасигача.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:34 / 21.05.2026
Кимлар қурбонлик қилади? Унинг ҳукм ва одоблари
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
12:40 / 22.01.2026