Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳафта якунлари ва янги режаларга бағишланган махсус брифингда шу ва бошқа маълумотлар билан бўлишди.
“Бу ҳафтада Тошкент вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар, эртага олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, 15 июнь куни президентимиз Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Ал-Гергави ва 16 июнь куни эса Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашувлари мўлжалланган”, – деди Шерзод Асадов ўз нутқида.
Маълумки, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига боргани ва у бошлиқ делегацияни президент Минниханов шахсан кутиб олганини билдирган эди. Учрашув давомида замонавий шаҳарсозлик масалалари, хусусан рақамлаштиришни жорий қилишда Қозон тажрибаси ўрганилган.
Рустам Миннихановнинг Ўзбекистонга ташрифида ҳам икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
13:41 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашди
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025
Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
17:44 / 27.10.2025