Жамият | 20:12 / 19.06.2021
1283
1 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳрида “Ишга марҳамат” мономаркази иш бошлади

Мазкур мономарказ лойиҳа қиймати 15 миллиард сўмни ташкил қилади. Бу ерда ички ва ташқи меҳнат бозорига замон талабларига мос касбий малакага эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини таъминлаш йўлга қўйилади.

“Ишга марҳамат” мономарказида аёллар ва эркаклар сартарошлиги, косметолог, тикувчи, ошпаз, қандолатчи, энага, сантехник, пайвандловчи, сувоқчи ва бўёқчи каби 28 та йўналиш бўйича 2 сменали ўқиш ташкил этилиб, йилига 4480 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиши кутилмоқда.

Марказнинг очилиш маросимида меҳнат вазири Нозим Ҳусанов иштирок этиб, журналистлар билан брифинг ўтказди.

Маълумки, айни пайтда Андижон вилоятида иш ўринлари яратиш, айниқса аёллар ташқи миграцияси масаласи жуда муаммолардан бири. Шу ой бошида Андижон вилоят ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида вилоят ҳудудидан чет элда ишлаб юрган аёллар сони 54 минг нафардан зиёд экани айтилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид