Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда биргина касалланиш ҳолати сабабли локдаун киритилади
Янги Зеландияда 6 ой ичидаги биринчи касалланиш ҳолати сабабли миллий локдаун киритишга қарор қилинди. Ҳукумат бундай қатъий чораларни коронавируснинг ўта юқумли “дельта” штамми тарқалиши мумкинлигидан хавотирланиб киритмоқда.
Охирги 6 ой ичидаги илк касалланиш ҳолати мамлакатнинг энг йирик шаҳри - Оклендда 12 августда 58 ёшли эркакда қайд қилинган. Шу сабабли шаҳарда бир ҳафтага, мамлакатнинг қолган қисмида 3 кунга карантин жорий қилинади. Шунингдек, касалланган эркак бўлган Коромандел шаҳри ҳам 7 кунга ёпилади.
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн вирус тарқалмаслиги учун 4-даражадаги қатъий қоидалар киритилиши кераклигини айтган. Жумладан, барча мактаблар, офислар ва корхоналар ёпилади. Фақат фавқулодда хизматларгина ўз ишини давом эттиради. Ҳукумат бундай қатъий чораларни “дельта” штамм тарқалиши хавотирида қабул қилган.
“Мен янги зеландияликлардан қоидаларнинг охирги ҳарфигача амал қилишларини илтимос қиламан. Хорижий манбалардан бизга маълумки, дельта-вариант у билан касалланган кимнидир олдидан шунчаки ўтиб кетсангиз ҳам юқиши мумкин”, деб айтган Ардерн.
Таъкидланишича, бунгача мамлакатда охирги касалланиш ҳолати февралда қайд қилинган. Янги Зеландия мамлакат ичида вирусни йўқ қилишга муваффақ бўлганди. Мамлакатнинг халқаро чегаралари камида яна 6 ой ёпиқ қолади.
Маълумотларга кўра, Янги Зеландияда аҳолини эмлаш жараёни суст бормоқда. Айни вақтга келиб мамлакат аҳолисининг 18,7 фоизи тўлиқ, 33 фоизи эса вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган.
Мавзуга оид
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
23:46 / 22.09.2025
Янги Зеландия аҳолиси бир кечада «695 миллиардга» етди
20:17 / 11.08.2025