Жаҳон | 23:30 / 20.08.2021
8181
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Беларусь сентябрда 200 минг ҳарбий иштирокида машғулотлар ўтказади

Россия ва Беларусь қуролли кучларининг “Ғарб-2021” стратегик машғулотларида 200 мингга яқин ҳарбий иштирок этади. Машғулотлар 10–19 сентябрь кунлари икки давлат ҳудудларида бўлиб ўтади.

Фото: ТАСС

Россия мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Евгений Ильиннинг маълум қилишича, Россия ва Беларусь ҳудудида ўтадиган машғулотларга 200 минг ҳарбийдан ташқари, 80 тага яқин самолёт ва вертолёт, 760 та ҳарбий техника бирлиги, жумладан 290 та танк, 240 та ялпи ўт очиш реактив тизимлари ва миномётлар, 15 тагача кема жалб қилинади.

Унинг айтишича, машғулотлар фақатгина мудофаа мақсадларида ўтказилиб, қўшинларни замонавий шароитларда ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга ўргатиш ва Россия, Беларусь ҳамда иттифоқдош давлатлар ҳарбий идораларининг ўзаро мослашувчанлигини оширишга қаратилган.

Стратегик машғулотларга, шунингдек, ШҲТ ва КХШТга аъзо давлатлардан ҳарбийлар ва кузатувчилар таклиф этилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид