Жаҳон | 19:58 / 23.08.2021
14457
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон собиқ алоқа вазири Германияда таом ташиш хизматида ишламоқда

Вазир Афғонистондан Германияга 2020 йил декабрда кетганди. Саодатнинг сўзларига кўра, йиғиб қўйган маблағи тугаганидан сўнг иш топишга мажбур бўлган.

Фото: DPA

Афғонистон собиқ алоқа вазири Сайид Аҳмад Шоҳ Саодат Лейпцигда курьер бўлиб ишламоқда, деб ёзади Leipziger Volkszeitung газетаси.

Вазир Афғонистондан Германияга 2020 йил декабрда кетганди. Саодатнинг сўзларига кўра, йиғиб қўйган маблағи тугаганидан сўнг иш топишга мажбур бўлган. Ҳозирда собиқ вазир Lieferando етказиб бериш хизматида таом ва ичимликлар ташиш билан шуғулланмоқда.

Саодатнинг айтишича, у Telekom компаниясида (Германия телекоммуникацион компанияси, Европада биринчи ва дунёда учинчи ўринда туради) ишлашни орзу қилади.

«Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг кўплаб амалдорлар мамлакатни тарк этди. Жумладан, президент Ашраф Ғани БААга кетгани маълум бўлди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид