Жаҳон | 21:42 / 23.08.2021
11803
1 дақиқада ўқилади

Кобул аэропортида отишмадан сўнг ёнғин бошланди

Аввалроқ АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги вакили Уилям Урбан Кобул аэропортида қисқа муддатли отишма содир бўлгани ҳақида маълум қилганди. 

Фото: Reuters

Кобул халқаро аэропортида юз берган отишмадан сўнг ёнғин бошланди. Бу ҳақда Asharq Al-Awsat газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, "ёнғин АҚШ ҳарбийлари ва номаълум шахслар ўртасида содир бўлган отишмадан сўнг бошланган".

Ёнғин оқибатида етган зарар тўғрисида маълумот берилмаган.

Интернетда ушбу ёнғин тасвирланган лавҳа тарқалган.

Аввалроқ АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги вакили Уилям Урбан Кобул аэропортида қисқа муддатли отишма содир бўлгани ҳақида маълум қилганди. 

Урбаннинг сўзларига кўра, отишма оқибатида "бир нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлган, яна бир неча нафар афғонистонлик жароҳатланган".

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид