Жаҳон | 14:42 / 26.08.2021
4137
1 дақиқада ўқилади

Испанияда кўп қаватли уй қулаб тушди

«Фонт Нова де Пеньискола» турар жой мажмуасида жойлашган 20га яқин хонадондан иборат бинонинг қулаб тушиши сабаби ҳозирча номаълум.

Фото: twitter.com/vostcvalenciana

Испаниянинг Пеньискола шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушди. Бу ҳақда EL PAÍS нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, «Фонт Нова де Пеньискола» турар жой мажмуасида жойлашган 20га яқин хонадондан иборат бинонинг қулаб тушиши сабаби ҳозирча номаълум.

Маҳаллий полициянинг маълумот беришича, уч киши вайроналар остида қолган. 

Шаҳар маъмуриятининг билдиришича, бино қурилганига эндигина 30 йил бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид