Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади
Туркия мудофаа вазирлиги 25 августда Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлаганини маълум қилди. Вазирликнинг Twitter’даги хабарида таъкидланишича, турк қўшинларини “турли музокаралар ва жорий вазият баҳолангандан кейин” олиб чиқишга қарор қилинди.
“Турк ҳарбийлари Афғонистонда ўз бурчларини адо этиб, ўз ватанларига мағрурона қайтмоқдалар. Музокаралар ўтказилиб, жорий вазият ва яратилган шароитлар баҳолангач, турк ҳарбийларини эвакуация қилиш бошланди”, деб маълум қилинган вазирлик хабарида.
Афғонистонда 600га яқин турк ҳарбийси НАТОнинг ножанговар миссиясида иштирок этган. Ундан Афғонистон ҳукумат қўшинларини тайёрлаш мақсад қилинган бўлган. Ҳарбийлар Афғонистонда 2002 йилдан бери хизмат олиб боришган.
Турк ҳарбийлари америкалик ва британиялик ҳамкасблари билан бирга Кобул аэропортида тартибни сақлаб туришган.
Анқара АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгандан кейин Кобул аэропортини қўриқлашни таклиф қилган, бироқ “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид толиблар Туркия билан яхши муносабатларни исташини, бироқ турк ҳарбийларини Афғонистонда кўришни хоҳламаслигини айтган.
Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги “Толибон” вакиллари Туркияга Кобул аэропорти ишини йўлга қўйишда ёрдам сўраб мурожаат қилганини маълум қилган. Толиблар турк ҳарбийлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилгачгина ушбу техник ёрдамга умид қилишларини айтишган.
“Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид толиблар аэропорт хавфсизлигини ўзлари мустақил таъминлай олишаётганини, у ерда турк кучлари бўлишига зарурат йўқлигини айтган.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026