Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда ноябрь охирида парламент сайловлари бўлиб ўтади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 28 ноябрда парламент депутатлари сайлови бўлиб ўтиши ҳақидаги фармонни имзолади.
2021 йилнинг 27 августида Қирғизистон Республикасининг президент ва парламент сайловлари ҳақидаги қонунига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Қирғизистон конституциясига кўра, парламент 90 депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йиллик муддатга сайланади.
Янги ўзгаришларга кўра, парламент сайловлари аралаш тизим бўйича ўтказилади. Жумладан, 54 депутат ягона сайлов округи бўйича пропорционал тизим асосида, 36 депутат эса бир мандатли сайлов округларида мажоритар тизим бўйича сайланади.
Қирғизистонда жорий чақирувдаги парламент депутатлари ваколатлари 2020 йил кузида тугаган эди. Бироқ 2020 йил 4 октябрда Жогорку Кенешнинг янги таркиби сайловларидан кейин ўтган оммавий норозилик намойишлари сайловлар натижаларининг бекор қилиниши ҳамда мамлакат раҳбариятининг алмашишига олиб келди. Мамлакат президенти Сооронбой Жээнбеков, бош вазир Муҳаммадкалий Абилгазиев, парламент спикери Достонбек Жумабеков ўз лавозимларини тарк этишга мажбур бўлгандилар. Жорий йилнинг апрелида эса мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритилган ва уларда президент ваколатларининг кенгайтирилиши ҳамда парламент ва ҳукумат ҳуқуқларини қисқартириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:00
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026