Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Август ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада яхшиланди
Ўтган ойда ишбилармонлик фаоллиги индекси 5,9 фоизга ўсган. Бунга хомашё сотиб олиш жадаллигининг ошиши ва банк ҳисоб варақаларидаги опреациялар сони кўпайиши сингари бир қанча компонентлар таъсир ўтказган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил август ойида 1059 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 5,9 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 30 фоизлик ўсишни қайд этган.
Ишбилармонлик фаоллиги индексининг ўтган ойга нисбатан ўсиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:
- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб варақаларидаги операциялар сони 4,2 фоизга ошган;
- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,9 фоизга ошган;
- товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 6 фоизга кўпайган;
- товар белгилари бўйича компонент 1,6 бараварга ошган.
Ишбилармонлик фаоллиги индексининг Тошкент вилоятидан ташқари 13 та ҳудудда июль ойига нисбатан ўсиши кузатилган. Фарғона (55,5 фоиз), Самарқанд (42,4 фоиз), Хоразм (38,1 фоиз), Наманган (38 фоиз) ва Жиззах (34,8 фоиз) вилоятларида ўсиш сезиларли даражада бўлган.
Шу билан бирга Тошкент (1,4 фоиз) вилоятида ўтган ойга нисбатан мўътадил пасайиш кузатилган.


Мавзуга оид
21:06 / 21.03.2026
Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни қандай ўзгарди?
08:39 / 30.07.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
08:00 / 06.02.2025