Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тарифларни пасайтиради
Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга ошириладиган мунтазам қатновларга ерусти хизмат кўрсатиш тарифлари ва йиғимларини 15 фоизга пасайтиради.
Uzbekistan Airports АЖ хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга ошириладиган мунтазам қатновларга ерусти хизмат кўрсатиш тарифлари ва йиғимларининг янги рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўртача тарифларнинг пасайиши 15 фоизга тенг бўлади. Нархлар ва тўловларнинг янгиланган рўйхати 31 октябрдан, IАТА 2021/2022 қиш мавсумининг бошидан бошлаб киритилади. Хусусан, қуйидаги хизматлар учун ставкалар ва тўловлар пасайтирилди:
- самолётнинг қўниш ва чиқиш йўлагини таъминлаш;
- йўловчиларнинг авиация хавфсизлигини таъминлаш;
- самолётнинг авиация хавфсизлигини таъминлаш;
- аэровокзалдан фойдаланиш;
- йўловчиларга хизмат кўрсатиш;
- CUTE платформасига кириш.
«Авиакомпаниялар учун тарифларнинг пасайиши амалга оширилаётган рейслар нархини пасайтириш ва йўловчилар учун авиачипталар нархи арзонлашиши учун зарур шарт-шароитлар яратади. Яна бир муҳим қадам шундаки, биз воситачиларсиз, тўғридан тўғри авиакомпаниялар билан шартномалар устида ишлаяпмиз. Яъни аэропорт тўғридан тўғри авиакомпания билан шартнома тузади ва авиакомпания фақат керакли хизматларни сотиб олади», — деди Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Uzbekistan Airports АЖ жорий йил давомида иккинчи марта авиаташувчилар учун тарифларни пасайтирмоқда. Аввалроқ, Ўзбекистон аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланадиган асосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 фоизга камайтирилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
12:23 / 31.10.2025
“Ўзбекистон темирйўллари” вa Uzbekistan Airways хизматлари таннархи камида 20 фоизга пасайтирилади – транспорт вазири
16:02 / 06.10.2025