Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия Африкада биринчи бўлиб рақамли валютани муомалага киритди
Маълумот берилишича, молия муассасаларига 200 миллион электрон найра тақдим этилган.
Нигерия рақамли валюта — электрон найрани (eNaira) муомалага киритган Африкадаги биринчи мамлакат бўлди, деб хабар берди Reuters.
Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий рақамли валютадан фойдаланиш 10 йил давомида мамлакат ЯИМни 29 миллиард долларга оширишини айтди.
Марказий банк раҳбари Годвин Эмефиленинг сўзларига кўра, мамлакатдаги 33 банк, 2000 мижоз ва 120 сотувчи Apple ва Android иловаларидаги платформаларда рўйхатдан ўтган. Маълумот берилишича, молия муассасаларига 200 миллион электрон найра тақдим этилган.
Нигерия 2021 йилда криптографияни жорий этиш глобал индексида еттинчи ўринни эгаллаган. Расмий рақамли валюталар мамлакат марказий банки томонидан қўллаб-қувватланади.
Аввалроқ Салвадор криптовалютани қонуний тўлов воситаси сифатида тан олган биринчи мамлакатга айлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025