Ўзбекистон | 08:22 / 11.11.2021
2588
2 дақиқада ўқилади

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига солиқ солиш шартлари ўзгаради

Фото: Kun.uz

“Солиқ кодексининг 473-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Солиқ кодексининг 473-моддаси (Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари) иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда.

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари модданинг биринчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни қўллаш даврида, қуйидаги шартлар бир вақтда бажарган тақдирда фойда солиғи ставкасининг 0 фоиз миқдорида қўллайдилар:

  • киритилган инвестициялар ҳажми камида 3,0 миллион АҚШ долларини ташкил этганда;
  • товарлар (хизматлар)ни экспорт қилишдан даромад жами даромад умумий суммасининг камида 50 фоизини ташкил этганда.

Қайд этилишича, лойиҳа қоидаларининг амалга оширилиши молиявий харажатларни талаб этилмайди. Шу билан биргаликда, ҳар йили давлат бюджетига 15-20 млрд сўм солиқ тўловлари келиб тушмаслиги хавфи мавжуд.

Лойиҳа ижроси натижасида махсус иқтисодий зона иштирокчилари тасарруфида йилига 15-20 млрд сўм иқтисод қилинган маблағлар қолади. Тадбиркорларда мазкур маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга йўналтириш имкони яратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид