Жамият | 15:39 / 18.11.2021
6966
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz ижодкор ёшларни янги лойиҳаларга таклиф қилади

Биз креатив, ғайратли, видео яратиш истеъдодига эга, яна ҳам аниқроғи камерадан чўчимайдиган ёшларни қидиряпмиз.

Агар сиз:

  • автомобиллар олами;
  • қурилиш ва уй-жой таъмири;
  • дизайн;
  • таом тайёрлаш;
  • саёҳат;

ёки бошқа, ўзингиз қизиққан соҳада туркум кўрсатувлар тайёрлашга қизиқсангиз, бу ажойиб имконият – биз сизни Kun.uz'да кутяпмиз!

Талаблар:

Энг муҳими – ўзингиз танлаган йўналишни замонавий усулда очиб бериш.

Журналистика ёки унга яқин йўналишларда ўқиган ёки ўқиётган бўлсангиз, унда янада яхши.

Суҳбатга чақиришимиз учун ўз иқтидорингизни бизга кўрсатинг:

  • аввал тайёрлаган видеоларингизни ёки янги лавҳа тайёрлаб жўнатинг;
  • ўзингиз ва қизиқишларингизни 1-2 дақиқалик стендап-видеода гапириб беринг ва уни бизга юборинг;
  • юқорида биз айтган йўналишлардан қайси бирида ўзингизни қобилиятлиман, деб ўйлайсиз, ана шу йўналишда ҳам қисқа лавҳа юборишни унутманг!

Жамоамизга инглиз тилида равон гапира оладиган ёшлар ҳам керак. Янги лойиҳаларимизнинг айримлари хорижий тилларда тайёрланади. Инглиз тилида эркин гапира оладиган номзодлардан фақат ўзларини таништирган стендап-видео юбориш сўралади холос (инглиз тилида, албатта).

Ҳа айтганча, ҳар хил саволлар бериб, бизнинг ҳам ўзингизнинг ҳам вақтингизни беҳудага сарфламанг. Шунчаки видеолавҳаларни юборинг ва боғланиш учун телефон рақамингизни қолдиринг.

Видеоларингиз маъқул бўлса, ўзимиз сиз билан боғланамиз.

1 ой ичида сиз билан боғланмасак ва жавоб ёзмасак, билингки, бу номзодингиз танловдан ўтмаганини билдиради.

Видеоларни @kunuz_team Telegram-манзилига юборинг.

Дилшод Абдуқодиров
Тайёрлаган Дилшод Абдуқодиров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид