Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бу дастурни қайтадан ишлаб чиқиш пайти келди”. Молия вазири UzASBO ҳақида
Тимур Ишметовга UzASBO дастури ишламай қолиши тўғрисидаги эътирозлар ҳамон давом этаётгани, бу муаммо қачон ҳал бўлиши ҳақида савол берилди.
Сенат мажлисида Молия вазири Тимур Ишметовдан давлат ташкилотлари ҳисобчилари ходимларга ойлик иш ҳақи ва аванс тўлаш пайтида UzASBO дастури ишламай қолиши, бунинг натижасида маошлар кечикишининг сабаби сўралди.
Сенаторнинг айтишича, кўпчилик бу муаммо узоқ вақтдан буён ечимини топмаётганидан норози бўлиб келади.
“Бу дастурни қайтадан ишлаб чиқиш пайти келди ва мазкур йўналишда ишлар олиб бориляпти. Ойлик тўлаш пайтида кунига ўртача 27 мингта сўровномалар келиб тушади. Шундай пайтда дастурда секинлашиш бўлади.
Охирги йилларда тўловлар кўлами ва сони кескин ортган. Шунинг натижасида Молия вазирлиги тизимидаги барча, шу жумладан, UzASBO дастурини ишлатишда юклама ортиб, қийинчиликлар юзага келади. Бугунги кунда сервер компютерлари ўзгартирилган. Ҳозир дастурий таъминотни янгилаш бўйича ишлар бажарилмоқда”, деди Молия вазири.
Kun.uz’га ҳам мазкур дастур ишламай қолиши, бунинг натижасида маошлар кечикиши юзасидан бир қанча мурожаатлар келиб тушганди. Улар сайтимиз орқали эълон қилинган.
Мавзуга оид
20:56 / 29.04.2026
«Курсга сунъий таъсир ўтказиш тарафдори эмасмиз» — Тимур Ишметов
18:09 / 29.04.2026
Ижобий тенденциялар секинлашган ва ташқи хатарлар бор – МБ раиси асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
21:51 / 28.01.2026