Ўзбекистон | 08:03 / 22.12.2021
10127
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 16та транспорт-ўтиш боғламалари ташкил этилади (рўйхат)

 Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳрида транспорт-ўтиш боғламаларини 2022-2025 йилларда ташкил этиш дастурини тасдиқлаш режалаштирилган.

Дастурга кўра, 2022-2025 йилларда пойтахтда жами 16та транспорт-ўтиш боғламаларини барпо этиш мўлжалланган.

 Улар:

Жами талаб этиладиган маблағлар - 26 560,0 млн сўм.

Лойиҳаларда кўрсатилган харажатларга лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижасига кўра ўзгартириш киритилиши, дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси муддатига лойиҳа-смета ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин экани айтилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид