Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Хитойдан олиб келинган электромобиллар сони 600тадан ошди
11 ойда 689 та электромобиль импорт қилинган, электромобиль импорти 7 баравардан ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 13,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 689 та электромобиль импорт қилинган.
Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 592 тага ёки қарийб 7 баравардан ошган.
2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
- Хитой – 608 та;
- Туркия – 24 та;
- АҚШ – 20 та;
- Литва – 13 та;
- Германия – 11 та;
- Корея – 5 та;
- Испания – 2 та;
- Россия – 2 та;
- Украина – 2 та;
- Ҳонгконг – 1 та;
- БАА – 1 та.
Аввалроқ, ноябрь ойида 1,8 млн долларга 76 та электромобиль олиб келингани хабар берилганди.