Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасида реванш жанги ўтказилади
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) яримўрта вазн тоифасида иштирок этувчи ўзбекистонлик Исроил Мадримов ва франциялик Мишель Соро ўртасида реванш жанги ўтказилишини эълон қилди.
Иккала боксчи 2021 йили 17 декабрда Тошкентда рингда куч синашишган ва расмий қарорга кўра, Мадримов 9-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонган эди.
Аммо Соро жамоаси ҳал қилувчи зарбалар раунд якунлангани тўғрисидаги гонг жаранглагандан кейин берилганини, рефери баҳсни вақтида тўхтатмаганини асос қилиб, расман реванш жангини талаб қилди.
WBA ишни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, ўз қоидаларининг C.26 бандига таянган ҳолда Соро жамоасининг талабини қабул қилди.
Энди томонлар музокара ўтказиб, 30 кун ичида реванш жанги санасини келишиб олиши шарт.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026