Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда маҳкумларни озодликка чиқариб беришни ваъда қилган шахс аниқланди
Мирзаобод туманида маҳкумларни озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти Мирзаобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро М.П. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг танишлари бўлган Жиззах вилоятида жойлашган манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар О. ва Х.ни кафиллик тўлови орқали озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, эвазига 136 млн сўм пулини пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан аввал Қўнғиротда маҳкумни 10 минг доллар эвазига озодликка чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
10:18 / 19.03.2026
Ўзбекистонда 392 нафар шахс афв этилди
19:23 / 28.02.2026
Комил Алламжоновга суиқасд ижрочиларидан бири қамоқхонада вафот этди. У жонига қасд қилгани айтиляпти
13:53 / 17.12.2025
Омбудсман аралашуви: маҳкум ва маҳбусларга тиббий ёрдам ташкил этилди
11:47 / 28.11.2025