Спорт | 01:40 / 13.03.2022
25032
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» Роналдунинг ҳет-триги эвазига «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди

Роналду расмий ўйинлардаги голлар сони бўйича жаҳон рекордини янгилади.

Фото: Манчестер Юнайтед

Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни қабул қилиб, голларга бой қувлашмачоқда Роналдунинг ҳет-триги эвазига муҳим 3 очкони қўлга киритди. 

«МЮ» очколарини 50тага етказиб, 4-ўринга чиқиб олди, аммо 5-поғонадаги «Арсенал» захирасида 4та баҳс бор. 2та ўйин кам ўтказган «Тоттенҳэм» 45 очко билан 7-ўринда қолди. 

Роналду фаолиятидаги тўпларини 807тага етказиб, расмий ўйинлардаги голлар сони бўйича австриялик Йозеф Бицанга (805) қарашли жаҳон рекордини янгилади. Криштиану фаолияти давомида «Спортинг», «Реал» ва «Ювентус» клубларида ҳам ўйнаган.

АПЛ. 29-тур
Манчестер Юнайтед — Тоттенҳэм 3:2

12 март, «Олд Траффорд»
Голлар: Роналду (12, 38, 81) — Кейн (35, пенальти), Магуайр (72, автогол).
Манчестер Юнайтед — Де Хеа, Далот, Магуайр, Варан, Теллес, Матич (Кавани, 80), Фред, Погба, Санчо, Рэшфорд (Эланга, 68), Роналду (Линделёф, 83).
Тоттенҳэм — Льорис, Доэрти, Дайер, Ромеро, Дэвис (Бергвейн, 87), Регилон, Ҳёйбьерг, Бентанкур (Уинкс, 87), Кулусевски (Моура, 78), Кейн, Сон.
Огоҳлантиришлар: Дайер (30), Фред (35), Погба (85).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид